Кўп квартирали уйлар атрофида яшил ҳудудларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади
2026-02-13 11:25:00 / Янгиликлар

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 48-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
Қарорга кўра, кўп квартирали уйлар атрофида экологияни яхшилаш ва яшил ҳудудларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудидаги барча дарахт ва буталар бошқарувчилар томонидан хатловдан ўтказилиб, маълумотлар “Менинг уйим” ахборот биллинг тизимида акс эттириб борилади.
Бундан ташқари, қарорда рақамлаштириш ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш, кўп квартирали уйлар инфратузилмасини муносиб тарзда сақлаш, кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади.
