2-февраль – Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ерлар куни
2026-02-02 14:20:00 / Янгиликлар

Сувли-ботқоқли ерлар экологик мувозанатни сақлашда ўта муҳим роль ўйнайди: улар сув режмини тартибга солади, тошқин ва қурғоқчилик хавфини камайтиради, сувни тозалайди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турларининг яшаш жойи бўлиб хизмат қилади, шунингдек, иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Рамсар конвенциясига 2001-йилда қўшилган. Бугунги кунда Ўзбекистондан халқаро аҳамиятга эга Рамсар сувли-ботқоқли ҳудудлари рўйхатига бешта объект киритилган: Денгизкўл кўли (2001-й.), Арнасой кўллар тизими (2008-й.), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020-й.), Судочье кўллари (2023-й.) ва Жилтирбас кўли (2024-й.). Ушбу ҳудудлар флора ва фаунанинг ноёб турларини асраш, сув мувозанатини ушлаб туриш ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишда алоҳида аҳамиятга эга.
