«Аёллар дафтари»нинг 7-босқич жараёнлари бошланди
2026-02-20 19:35:00 / Янгиликлар

Хоразм вилоятига Республикадан бириктирилган вакил — Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров, Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмита раиси Ғуламбой Сабиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Гулсара Қурбанбаева Урганч шаҳрида бўлиб, «Аёллар дафтари»нинг 7-босқичи доирасида кенг қамровли ўрганиш ва тушунтириш ишларини олиб борди.
Мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган учрашувларда хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
«Аёллар дафтари»нинг навбатдаги босқичи хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган тизимли ишларнинг муҳим давоми ҳисобланади.




