Фуқаролар мурожаати тингланди
2026-11-02 14:00:00 / Янгиликлар
Режага мувофиқ, бугун туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳ. Маҳмудова томонидан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар уй-жой, алимент ундириш, мерос, тиббий кўмак ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, муаммоларни қонуний тартибда ҳал этиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.





