Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
2026-10-31 13:00:00 / Янгиликлар
“Халқ қабулхонаси”да фуқаролардан коммунал тўловга чегирма қўллаб бериш, табиий газга уланиш, кредит маблағини тўлаш, ижара уй учун тўловларга кўмаклашиш, ижтимоий хонадон олиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратилиши, турмуш ўртоғининг саломатлигини тиклаш, касаначиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит зарурлиги, ҳаж сафарига бориш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда иштирок этаётган соҳа масъуллари ҳар бир мурожаат бўйича муносабатларини, қонуний имкониятларни билдирдилар. Туман раҳбари томонидан эшитилган масалаларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаслиги учун керакли топшириқлар берилди ва ижроси аниқ муддат билан назоратга олинди.









