Тўрақўрғон тумани ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳ. Маҳмудова томонидан Халқ қабулхонасида белгиланган жадвал асосида фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди.
2026-10-19 14:30:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат индивидуал тартибда кўриб чиқилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳияти ўрганилди. Муаммоларни қонунийлик ва манзиллилик тамойиллари асосида ҳал этиш, мурожаатчиларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.




