Аҳоли мурожаатлари тингланди ва назоратга олинди
2026-10-10 15:00:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан “Халқ қабулхонаси”да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди.

Қабулда субсидияга уй-жой олиш, хонадонни таъмирлаш, савдо қилиш учун жой ажратиш, кредит қарздорлигини тўлаб бериш, коммунал хизмат учун тўловларни ҳал этиш, томорқа масаласидаги муаммони ҳал этиш, даволаниш учун тиббий хизмат кўрсатилиши, болалар нафақаси олиш, тикув машинаси билан таъминлаш каби бир қатор мавзуларда кўмак сўралди.
Куз-қиш мавсуми бошланаётгани муносабати билан электр таъминотини яхшилаш масаласида ҳам мурожаатлар келиб тушди. Босқичма-босқич бу ишларга эътибор қаратилаётгани аҳоли вакилларига тушунтирилди.
Масъуллар ўз йўналишларига тааллуқли мурожаатларни ўрганиб чиқадилар ва ҳал этиш чоралари кўрилади.









