Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-09-02 11:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Ф.Махмудов иштирокида “Халқ қабулхонаси”да навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, таклиф ва муаммолар батафсил тингланиб, ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг иштироки таъминланди. Мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилот ва масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, кўтарилган масалаларни белгиланган тартибда ўрганиш, уларнинг ижросини назоратга олиш ҳамда фуқароларга амалий кўмак бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.




