Туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳ. Махмудова томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида шахсий қабул ўтказилди.
2026-08-24 13:30:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқаролар оилавий, пенсияга чиқиш, бандлик, моддий кўмак, уй-жой ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, фуқароларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш ишлари давом эттирилади.






