Ҳоким қабули: мурожаатлар қонуний ва шаффофликка асосланган ҳолда кўриб чиқилди
2026-08-08 16:00:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг “Халқ қабулхонаси”да ўтказилган бугунги қабулида ўттиздан ортиқ фуқаролар ўз муаммо ва таклифларини билдирдилар.

Жумладан, уй-жой таъмири, кредит қарздорлигини қоплаб берилганлигини тасдиқлаш, даволаниш учун ёрдам, банкдан олинган кредит учун қўйилган таъқиқни олиб ташлаш, ишга жойлашиш, электр ҳисоблагични алмаштириб бериш, тадбиркорлик учун лойиҳа-таклиф бериш, турмуш ўртоғига тиббий ёрдам зарурлиги, чекка ҳудудда жойлашган Обод маҳалласи аҳолисидан қабристонни ободонлаштириш, ёритиш чироқлари ўрнатиш, катта йўлни асфальтлаштириш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.
Қабул жойининг ўзида ушбу сўровлар тегишлилиги бўйича мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди ва назоратга олинди. Ҳал этиш чоралари эса қонунларга амал қилиб, шаффоф ҳолда кўрилади.









