Долзарб 30 кунлик – ҳосил тўплашга катта имконият
2026-07-13 15:30:00 / Янгиликлар

Вилоятдаги соҳа мутахассислари ва оқсоқол маслаҳатчилардан иборат ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туманида ғўза парвариши сифати билан танишдилар.
Туманда жорий йилда 3200 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Давлатга 17245 тонна ҳосил топшириш мақсад қилинган. Ана шу катта хирмонни уйиш учун ҳозирги кунлардан унумли фойдаланилмоқда.
Ишчи гуруҳи томонидан "Шаҳанд Аъзамий", "Бураматут гулшани", "Файзиобод кўркли диёри", "Комилов Турсунбой" фермер хўжаликларида дала ишларининг бориши ўрганилди.
Долзарб кунларда агротехник тадбирларни сидқидилдан амалга ошириб, юқори ҳосил ва юқори даромад учун пухта замин яратишга қулай фурсат. Шунинг учун ҳар бир фермер хўжалиги ўз даласида бўлиб, ғўзага ишлов бериш, парваришлаш борасида соҳа олимлари, мутахассислари ва тажрибали устоз фермерлар тавсияси асосида тизимли ишлар ташкил этиши лозимлиги таъкидланди.









