Биринчи ўринбосар қабул ўтказди
2026-07-10 13:00:00 / Янгиликлар
Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш учун ҳафтанинг ҳар бир кунида фуқаролар учун қабуллар ташкил этиляпти. Бугун ҳам “Халқ қабулхонаси” биносида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтсиодиёт ва молия бўлими бошлиғи Қудратбек Соходиллаев турли мазмундаги масалаларни эшитди.

Унда билдирилган ҳисобланган солиқ тўловларини қайта кўриб чиқиш, фарзандини даволатиш, набирасини операция қилдириш, моддий ёрдам олиш, қўшнилар билан бўлаётган низони ҳал этиш ҳақидаги мурожаатлар назоратга олинди.





