Бугун оммавий қабул ўтказилди
2026-07-04 14:00:00 / Янгиликлар
Аҳоли муаммоларини тинглаш, ечимини излаш ва юзма-юз мулоқотлар олиб бориш мақсадида Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг бир қатор маҳаллаларда сайёр қабули ташкилланди. Билдирилган масалалар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугун эса “Халқ қабулхонаси”да туман прокурори Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Хайрулло Салимовлар билан биргаликдаги оммавий қабул ўтказилди.

Унда уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тиббий ёрдам олиш, хонадон таъмири, электр таъминотини яхшилаш, асоссиз ҳисобланган солиқ ва чиқинди тўловига аниқлик киритиш, ишга жойлашиш каби масалаларда мурожаатлар тушди. Ёртепа, Порлоқ ва Куймозор маҳаллаларидан келган фуқаролар Косонсой сойидаги сел оқими туфайли Ковушкон ариғига етган зарарни бартараф этишда ёрдам сўрашди.
Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири масъулларга йўналтирилиб, ҳал этиш чораларини кўриш топширилди. Бу борада туман кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишлари белгилаб қўйилди.









