Қатағон маҳалласида аҳоли муаммолари ҳал этилади
2026-07-01 15:00:00 / Янгиликлар

Маълумки, муҳтарам Президентимизнинг эътиборлари туфайли тумандан иккита - Озод ва Қатағон маҳаллалари “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла”га айланади. Бунинг учун мазкур ҳудудларга 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилган.
Юртбошимиз раҳбарликларида ўтказилган селектор йиғилишида ана шу янги лойиҳаларни халқ билан баҳамжиҳатликда амалга ошириш топшириқлари берилганди.
Қабул давомида асосий муаммолар ҳақида маслаҳатлашилди, таклиф, мулоҳазалар тингланди. Фуқаролар электр, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаштириш, пиёдалар йўлакчаси қуриш, бетон таянчлар ўрнатиш бўйича зарурий ишларни туман раҳбарига билдирдилар. Масалалар шу ернинг ўзида мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди ва чоралар белгиланди. Пиёдалар учун ўтиш йўли чизиш масаласи тезкор ҳал этилди.
Юқоридаги дастур доирасида ҳозирда маҳалла биносини мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди, бошқа режалар ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.









