#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
2026-06-13 15:30:00 / Янгиликлар

Бугун Тўрақўрғон тумани Маданият марказида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мурожаат қилган юртдошларимизнинг аризалари билан танишилди.
Вилоят ҳокими бошчилигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ва бошқа масъуллар ҳар бир мурожаатни атрофлича ўргандилар. Уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими қабулини сўраб келган мурожаатчилар ҳам ўз дарду ташвишлари билан юзландилар. Уларнинг аксарияти моддий ёрдам, турар жой, кадастр, кредит ва бошқа масалаларда кўмак сўрадилар.
Вилоят раҳбари аҳоли мурожаатларини батафсил эшитиб, ижобий ечим топиш учун тегишлиги бўйича масъул ташкилотлар мутасаддиларига зарур топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.








