Диққат, тендер танлови!
2026-05-24 10:00:00 / Янгиликлар

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги 05.02.2026 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги 10 нафар I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар хонадонларининг энергия самарадорлигини ошириш, иситиш тизимини яхшилаш мақсадида қурилиш материаллари олиб бериш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар учун 512 973 000,0 (беш юз ўн икки миллион тўққиз юз етмиш уч минг) сўмлик, қуёш панеллари ўрнатиб бериш учун 180 360 000,0 (бир юз саксон миллион уч юз олтмиш минг) сўмлик иш бажарилиши учун тендер танлови ўтказилиши эълон қилинади.
Танлов ўтказиш муддати эълон қилинган санадан бошлаб 3 иш куни.
Мурожаат учун телефон: 93 519 77 03
