Тўрақўрғон туманида Рамазон ойи бошланиши муносабати билан йўриқнома ўтказилди
2026-02-18 17:00:00 / Янгиликлар
Бугун белгиланган вақтда тумандаги 12 та жомъе масжидларида таровеҳ намозлари ўқилади.

Йўриқномада маросимлар ўтказилишида аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, жамоат тартибини сақлаш, масъул ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳамкор ташкилотлар, диний идоралар ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳ доимий назорат олиб бориши таъкидланди.
Йўриқномада туман ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайнов томонидан масжидлар яқинида хавфсизлик тадбирлари кучайтирилиб, автомашиналар тирбандлигининг олди олиниши юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









