Мусулмон олами учун табаррук Рамазон ойи кириб келмоқда. Халқимизни эзгу амаллар билан бирлаштирадиган, меҳр-оқибатни кучайтирадиган, тинчлик-фаровонликка шукроналикни кўпайтирадиган ушбу ой катта мамнуният билан кутиб олинмоқда.
2026-02-18 11:50:00 / Янгиликлар
Бугун Ҳуфтон намозидан сўнг вилоятимизнинг барча жойлари қатори Тўрақўрғон туманидаги 12 та жомъе масжидларида ҳам таробеҳ намозлари ўқилади.

Намозхонларга қулай шароит яратиш, ибодатларини осойишта ва тартибли ташкил этишга ҳозиргача алоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов Ёртепада “Камолхон эшон бува”, Куймозордаги “Куюкмозор”, Исвахон маҳалласидаги “Исвахон”, Озод маҳалласидаги “Яндама” жомъе масжидларида бўлиб, ана шу ҳозирликларни кўздан кечирди. Бунда тозаликка эътибор қаратиш, тунги ёритиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича масъуллар маълумот бердилар.
Муборак ойда қилинган тоат-ибодатлар, ниятлар ижобат бўлсин!
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









