Қишлоқ хўжалигидаги долзарб юмушлар ўрганилди
2026-02-18 10:30:00 / Янгиликлар
“Забардаст Ғайрат” ММТП ҳудудида 6 та фермер хўжаликларининг майдонлари жойлашган, бу ерлар авваллари қир-адирликлардан иборат бўлган. Йиллар ўтиб тупроққа берилган ишловлар, агротехник тадбирлар туфайли ҳосилдорлик кўпайиб боряпти.

Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов раҳбарлигида “Ғайрат зийнати”, “Борилло Акбаров”, “Мустақилликнинг 10 йиллиги”, “Янгиобод зар зийнати” фермер хўжаликларида ғалла парвариши, чигит экишга тайёргарлик, дала четларини ободонлаштириш, ариқларни тартибга келтириш орқали сув тежамкорлигига эришиш, томчилатиб суғориладиган майдонларни кўпайтириш каби жараёнлар кўздан кечирилди. Ривожланишдан орқада қолаётган ғалла экинларини қўшимча озиқлантириш, занг ва турли касалликлар, зарарли ҳашоратлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






