Уч авлод учрашуви
2026-02-17 13:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида авлодлар ўртасида узвийликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг қалбида миллий қадриятларимизга садоқат туйғуларини кучайтириш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаларини ёшлар билан бўлишиш орқали уларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Тадбирда туманимизда фаолият олиб бораётган "Нуронийлар кенгаши" гуруҳи аъзолари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар, педагоглар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Учрашувда уч авлод вакиллари бир даврага жамланиб, улар ўртасида самимий мулоқот муҳити яратилди, ҳаётий сабоқлар, ўтган давр хотиралари, бугунги кун ютуқлари ҳамда келажак режалари ҳақида фикр алмашдилар.
Нуроний онахонлар бугунги ёшларнинг билим олишга бўлган интилишлари, замонавий фан ва технологияларни эгаллашга таҳсинга лойиқ эканлигини таъкидладилар.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





