Маҳаллаларда саноат ишлаб чиқариш корхоналари кўпайиб бормоқда.
2026-02-17 12:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон туманидаги Ҳамид Олимжон номли маҳалла ҳудудида жойлашган "Истиқбол саноат" МЧЖда эркаклар кўйлаги ишлаб чиқарилади. Бу ерда маҳалладаги аҳолининг 40 нафари доимий иш билан таъминланган.

Корхонада ойига 2000 дона маҳсулот тайёр ҳолга келтирилиб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу мўъжазгина корхонада бўлиб, жаҳон стандартларига мос равишда тикилаётган кийимлар сифати билан танишди.
Тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар туфайли маҳаллаларда янги иш ўринлари яратилаётгани ва иқтисодиётга салмоқли улуш қўшилаётгани таъкидланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




