Томорқадан бой бўлаётган, аҳилликда намуна "Калвак"ликлар.
2026-02-17 11:45:00 / Янгиликлар

Ушбу маҳалладаги 5215 нафар аҳоли истиқомат қиладиган 1054 та хонадоннинг 610 тасида иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида ҳам тиниб-тинчимайдиган маҳалла аҳолисининг турмуш фаровонлиги шунга муносиб. Бир оила мавсумда 10 сотихли иссиқхонадан 200 миллион сўмгача даромад топади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ака-ука Нурмуҳаммад ва Нуриддин Қодировларнинг хонадонидаги иссиқхоналарда парваришланаётган 20 хилдан ортиқ турдаги помидор, бодринг, бақлажон, булғор ва аччиқ қалампири, гул ва райҳон кўчатларини кўриб, илғор томорқачилар меҳнатини эътироф этди. Бугунги кунда меҳнат қилган ҳар бир инсон яхши яшаётгани, фарзандлар ҳам ишчан, одоб-аҳлоқли бўлиб вояга етиши ҳақида гапирди.
-Ҳар бир маҳаллада лидер тадбиркор, томорқада ибрат оилалар бўлсин, қолганлар уларнинг ортидан эргашиб, ўзи қизиқиб, ҳаракат қилаверади, -деди вилоят раҳбари.
Маҳалла ҳудудидаги "Ҳокимуборак" қабристонида уюштирилган Рамазон ойи олди ҳашари эса "Калвак" ликларнинг бирдамлиги, нуронийларнинг ташаббуси ифодаси сифатида баҳоланди.
Вилоят раҳбари ҳашарчиларни олқишлаб, яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазди.
Ўтганлар руҳи шод этилиб, дуо фотиҳа қилинди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









