#халқаро_хамкорлик
2026-02-16 16:00:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон туманида жойлашган “"Gold fresh frukts" МЧЖ томонидан ташкил этилган интенсив боғда Голландиянинг "YARA" компанияси масъул мутахассислари билан экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, уларнинг унумдорлиги ҳамда агротехник хизматлари бажарилиши бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Зиёдбек Эркинбоев иштирок этиб, жорий йилда аввалги йилларга нисбатан мева-сабзавот экспортини янада кўпайтириш ва даромад топиш кераклиги, бунинг учун ҳозирдан ҳаракат бошлаш зарурлиги ҳақида тўхталди.
Шунингдек, ‘FERGANSKAYA DOLINA FRESH SWEET’ МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди. Корхонада етиштирилаётган ва қайта ишланаётган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўздан кечирилди. Айрим муаммоларни ҳал этиш бўйича зарур йўл-йўриқлар белгиланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




