Ташкилий масала кўрилди
2026-02-16 15:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида умумтаълим ва давлат ихтисослаштирилган мактаблар, мактабгача тарбия муассасалари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Туман ҳокимининг тавсияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғига кўра, Акмалжон Мўминов туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.
Йиғилишда вилоят ММТ бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков, туман ҳокими Шерали Қосимов сўз олиб, катта тизимнинг янги раҳбарига фаолиятида муваффақиятлар тиладилар ва муассасалар раҳбарларига ёш авлодга таълим-тарбия беришда янгиликларга интилиб, ташаббуслар кўрсатиб ва замон талабларига мос равишда ишлаш бўйича топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









