Тинчлик учун курашганларга эҳтиром кўрсатилди
2026-02-16 10:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда туман ҳокими Шерали Қосимов, вилоят ветеран жангчи- фахрийлар кенгаши раиси Ҳусниддин Жамоловлар сўз олиб, иштирокчиларга самимий тилакларини билдирдилар.
Тўрақўрғон туманимиздан 266 нафар йигитлар афғон урушида қатнашган. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан афғон уруши қатнашчилари мақоми Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига тенглаштирилди. Уларга турли имтиёзлар берилди. Тумандош фахрийларимиз жойларда ўтадиган ҳар бир байрам ва тадбирларда ўзларининг фаол иштироклари билан ёшларга тинчликни асраш, Ватанга муносиб фарзанд сифатида камолга етиш анъаналарини етказиш ва тарғиб қилишда кўмакдош бўлмоқдалар.
Тадбирда ана шундай фаолларга Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Чиройли дастурхон, туман маданият бўлими санъаткорларининг бадиий дастурлари, мактаб ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам уларга бағишланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









