Раҳбар ва ёшлар учрашуви: бириктирилганларга навбатдаги эътибор
2026-02-13 16:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон туманида 183 нафар ёшлар туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, ФФБ, яна 651 нафар ишсиз йигит-қизлар турли даражадаги 37 нафар раҳбарларга бириктирилган.

Бугун маданият марказида ташкилланган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида ана шу ёшлар билан туман ҳокими Шерали Қосимов, прокурор Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар мулоқотда бўлишди. Ёшларнинг фойдали иш билан машғулликлари, келажакдаги режалари бўйича суҳбатлашилди. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар ўрганиш, ишга жойлашиб ҳаётда ўз йўлларини топишга ҳаракат қилишаётганини билдирдилар. Айримлари тадбиркорлик учун ер ва бино кераклигини айтдилар.
Бу ёшларга маҳаллалардаги етакчилар ҳам зарур масалаларда кўмаклашишлари бўйича раҳбарлар томонидан алоҳида топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







