6-Халқаро Марказий Осиё аёл фермерлари форуми иштирокчилари кўҳна Ахсикентни зиёрат қилдилар
2026-02-13 14:00:00 / Янгиликлар
Хабар қилинганидек, Наманганда “Central Asia Agrowomen–2026” 6-Халқаро Марказий Осиё аёл фермерлари форуми бўлиб ўтмоқда. Асосий тадбирдан сўнг иштирокчилар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари ва намунали иш ташкил этилган ҳудудлари билан танишишга таклиф этилдилар.

Меҳмонлар, жумладан, 3000 йиллик тарихга эга Ахсикент археология паркини ҳам зиёрат қилдилар. Уларга объектга 2017 йилдан бошлаб муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан алоҳида эътибор берилаётгани, қарийб 150 йилдан буён археология қазишмалари ва тадқиқотлар давом эттирилаётган бўлсада, сўнгги уч йилда у жаҳонга юз тутаётгани, ҳозирда бу ерда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этаётгани, Сирдарё соҳилларини ҳам экотуризм манзилгоҳига айлантириш учун катта лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Зиёратчилар бу тарихий жойдан топилган қадимий ашёлар, барпо этилаётган музей ва бошқа янгиликлар билан танишдилар.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







