Тўрақўрғон туманида Coca-Cola ичимлиги ишлаб чиқарилмоқда
2026-02-12 15:00:00 / Янгиликлар
"Наманган” эркин иқтисодий зонасида “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” (CCI Uzbekistan) МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 75 млн.доллар, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100 млн. литр бўлган лойиҳа амалга оширилди.

Корхонада дастлабки маҳсулот ички бозорнинг савдо объектлари пештахталаридан жой олишни бошлади. Энг муҳими, лойиҳа ижроси туфайли 300 та янги иш ўрни яратилади.
Туман ҳокимининг ўринбосари З.Эркинбоев томонидан корхонанинг иш жараёни ўрганилди ва унинг раҳбари Фуркан Айдин билан келгуси режалар, ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, экспортга чиқариш бўйича таклифлар ва муаммолар юзасидан суҳбатлашилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





