“Бирлашган” маҳалласида кенг кўламли ижтимоий профилактик тадбирлар ташкилланди
2026-02-12 09:30:00 / Янгиликлар

Бугун “Бирлашган” маҳалласида шу мазмундаги тадбирлар давом этди. Эрталабки йўриқномада амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Сўнгра раҳбарларнинг сайёр қабули бошланди. Унда шахсан туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайнов, солиқ инспекцияси бошлиғи Мирзали Исомитдиновлар фуқароларнинг ички йўлларни асфальтлаштириш, паспорт олиш, алимент ундириш, оғир юк автомобилларини қатновини чеклаш, уй-жой билан таъминлаш, “Аёллар дафтари” рўйхатига кириш, мерос ажратилиши, кредит зарурати, чиқинди ташиб кетилиши, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалалардаги мурожаатларини эшитиб, уларнинг ечимини ўз назоратларига олиб, масъулларга кўрсатма бердилар.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари хонадонма-хонадон юриб, соғлом ҳаёт тарғиботи билан машғул бўлдилар.
Раҳбарлар 3-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан келажак учун аниқ мақсад асосида ҳаракат қилиш ҳақида мулоқот ҳам ўтказдилар.
Ижтимоий профилактик тадбирлар давом этади.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









