11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан учрашув ўтказилди
2026-02-11 15:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ихтисослаштирилган мактабида 11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Х.Махмудова, Ўзбекистон Қаҳрамони Х.Мирзайева, 18-умумтаълим мактаби директори М.Шерматова ҳамда педагоглар ва ўқувчи-қизлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида илм-фан соҳасида аёлларнинг ўрни, уларнинг юртимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Меҳмонлар томонидан ўқувчи-қизларга билим олиш, изланишдан тўхтамаслик, келажакда юксак марраларни забт этиш борасида қимматли тавсиялар берилди.
Тадбир самимий мулоқот ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди ҳамда барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Илмли аёл – жамиятнинг таянчи!
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




