Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
2026-02-09 10:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаси, 2026 йил 13 январдаги Республика хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 7-умумтаълим мактабида тарғибот ишлари олиб борилди.

Тарғибот тадбирларида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилояти бўлими раҳбари М.Аппоқов, туман ҳокими ўринбосари И.Парпиев ва туман маънавият бўлинмаси ходимлари, мактабга бириктирилган нуронийлар иштирок этди.
Ишчи гуруҳ аъзолари мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан китоб ўқишга ва фанларга бўлган қизиқишлари, боболаримиз Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид саволлар берилди. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб олиниб, қўшимча маълумотлар билан тўлдирилди.
Тарғибот тадбирлари давомида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




