Белбоғли кураш - энг қадимий миллий спорт турларидан бири ҳисобланади.
2026-02-07 11:20:00 / Янгиликлар

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси ҳамдир. Бугун шу йўналишда фаолият олиб бораётган спортчилар ва мураббийлар билан учрашув ўтказилди.
Ҳозирда 10 та туманда мазкур спорт йўналишида тўгараклар мавжуд. Биргина ўтган 2025 йилда Жаҳон ва Осиё чемпионати ва кубоги баҳсларида жами 37 та, Ўзбекистон миқёсидаги беллашувларда 199 та олтин, кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди.
Учрашувда жорий йил режалари ва уларни амалга ошириш омиллари тақдимоти ҳам ўтказилди. Юқори натижага эришган бир гуруҳ вакилларга Ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Халқаро тоифадаги ҳакам, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони соҳиби Неъматулло Тўйчиевга "Спорт фахрийси" кўкрак нишони топширилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








