Ҳоким ва ёшлар учрашуви: мурожаатлар тингланди, масъулларга вазифалар берилди
2026-02-07 10:00:00 / Янгиликлар

Бугун “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Шерали Қосимовга бириктирилган 40 нафар ёшларнинг масалаларини прокурор Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар ҳам биргаликда кўриб чиқишди. Уларнинг аксарияти муаммолар эмас, балки имкониятлар туфайли билим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш, ишга жойлашиб ҳаётда ўз йўлларини топишга ҳаракат қилишаётганини билдирдилар. Айримлари ишга жойлашиш ва тадбиркорликни бошлашга ёрдам сўрадилар.
Учрашувдан сўнг ишсиз ёшларга бириктирилган раҳбарлар билан таҳлилий йиғилиш ўтказилди. 368 нафар ёшларнинг бандлиги таъминлангани, шундан 178 нафари доимий ишга жойлангани, 102 нафарига даромад топиш учун асбоб-ускуна билан таъминлангани айтиб ўтилди. Масъулларга масалага жиддий қарашлари, ҳеч бир ёш эътиборсиз қолмаслиги топшириқлари берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









