Ўрда маҳалласида Мурожаат ўқиб-ўрганилди
2026-01-21 16:30:00 / Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрдаги Парламентга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатларида шундай илҳомбахш сатрлар бор. Бу сўзлар бизни шукроналикка, эртанги кунга ишонч билан қарашга даъват этади.
Мурожаатни ўқиб-ўрганишга бағишланган навбатдаги учрашув бугун Ўрда маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди. Унда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев, профессор Икромжон Солиевлар миллий қадриятларимизни эъзозлаш, маънавиятни юксалтириш, ёшлар тарбияси масалаларида амалга ошириладиган энг муҳим вазифаларга тўхталдилар. Туман ҳокими Шерали Қосимов ўтган йили туман бўйича биргина ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга 250 миллиард сўм маблағ сарфлангани, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да бу миқёс янада ортишини мисоллар билан тушунтириб ўтди. Нуронийлардан муносабатлар эшитилди.
Тадбир якунида шу маҳаллада яшовчи Тожиддин Тошпўлатов хонадонида кўчатчилик, чорвачилик бўйича йўлга қўйилган ибратли ишлар билан танишилди. Шундай намунали оилалар янада кўпайиши учун тарғиботни кучайтириш белгиланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





