Мурожаатнома – халқ эътиборида
2026-01-19 16:00:00 / Янгиликлар

Тадбирни туман ҳокими Шерали Қосимов Тўрақўрғонда халқ турмуш фаровонлигини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби билан бошлаб берди ҳамда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да бу ишлар янада салмоқли бўлишини таъкидлаб ўтди.
Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев, уюшма республика бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Шаҳбоз Раҳимов, Наманган давлат чет тиллар институти профессори Музаффар Хўжамовлар ўз сўзларида тинчлик ва фаровонлик таъминланган мамлакатимизнинг эртанги куни янада тараққий топиши учун ҳар бир фуқаро масъул эканликлари ҳақида гапирдилар. Бу даъватлар айнан Мурожаатномада баён этилган.
Кейинги йилларда халқимизнинг дунёқараши ошиб, ҳалол меҳнат орқали чиройли турмуш тарзи яратишга интилмоқдалар. Семинардан сўнг Зарбдор маҳалласида яшовчи чевар-ҳунарманд Қундузхон Рўзимова, Зарбдордан чорвачилик билан шуғулланиб, йилига 300-400 миллион сўм даромад топаётган Акромжон Халилуллаев хонадонларига борилди. Уларнинг тажрибасини оммалаштириш бўйича маҳалла раислари билан фикрлашиб олинди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







