Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади
2025-08-25 15:30:00 / Янгиликлар
“Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–142-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.
✔️ Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.
🏛 Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/7696606
