“Тошлоқ туманида Ёшлар куни: Ҳоким ва ёшлар учрашуви”
2026-03-12 15:00:00 / Янгиликлар

“Учрашув тумандаги “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот қилди. Тадбир давомида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, спорт ва маданият соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббуслари билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Айрим ёшлар таълим сифати, ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт тўгараклари ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклифларини билдирдилар.
Туман ҳокими ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратиб, ёшларнинг фикр ва таклифлари туман ривожи учун муҳим эканини таъкидлади. Шунингдек, кўтарилган муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар берилди.
Учрашув ёшлар учун яна бир бор ўз фикр ва ташаббусларини эркин билдириш, раҳбарият билан очиқ мулоқот қилиш имкониятини яратгани билан аҳамиятли бўлди.”






