Наманган туман ҳокимлиги

Наманган Туман Ҳокимиятиниг жойлашган жойи - Тошбулоқ шаҳри
Наманган Тумани — Наманган вилоятидат туман. 1926-й. 29 сент. да ташкил етилган. Шаркдан Уйчи, Норин, шим. дан Косонсой, Янгикўрғон, Чортоқ, ғарбдан Тўрақўрғон, жан. дан Мингбулоқ, Aндижон вилоятининг Балиқчи туманлари билан чегарадош. Майд. 0,25 минг км2. Aҳолиси 170,9 минг клшига яқин (2003). Наманган туманида 1 шаҳарча (Тошбулоқ), 12 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғишамол, Иброҳим Раҳматов, Ирвадон, Миришкор, Охунбобойев, Тепақўрғон, Хонобод, Шўрқишлоқ, Узбекистан, Қумқўрғон, Ғалча, Ғирвон) бор (2003). Маркази — Тошбулоқ шаҳарчаси.
Табиати. Наманган тумани йер юзаси текислик, адир ва дўнгликлардан иборат бўлиб, ўзлаштирилган дашт зонасига киради. Тўртламчи геологик даврнинг оқизиқ жинслари (лёсс, лой, қум, шағал)дан ташкил топган. Жан. га томон қия (бал. 400—450). Туманда йер ости суви кўп. Қурилиш материалларидан оҳактош, ғишт тайёрланадиган тупроқлар бор.
Иқлими қуруқ субтропик, ёзи қуруқ, иссиқ, қиши қисқа, совуқ ва сернам. Ёғин-сочин кам (300—350 мм), буғланиш катта. Янв. нинг ўртача т-раси — Г, —3° июлники 26,3°. Вегетация даври 236 кун. Об-ҳаво шароити субтропик мевалар (анжир, анор ва б.) йетиштириш учун қулай. Сой кўп, водийлари тош-шағал б-н қопланган. Тупроқлари адирларда типик ва оч бўз тупроқ, адирлар орасида суғориладиган ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи ва ботқоқ тупроқлар тарқалган. Туманнинг шим. дан Шимолий Фарғона канали, жан. дан Сирдарё оқиб ўтади. Катта Наманган канали, Янгиариқ, Намангансой, Гирвонсой, Ирвадонсой, Ко-сонсой каби сув манбаларидан Наманган тумани дарвозаси. екинзорлар суғорилади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, қуён ва б., қушлардан ёввойи ўрдак, ёввойи каптар, ола-қанот, қалдирғоч, чумчуқ, лайлак, бойўғли ва б. учрайди.
Aҳолисининг аксари қисми ўзбеклар (98,6%), шунингдек, тожик, киргиз, рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1км2 га ўртача 683 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 13,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 157,2 минг киши (2003).
Хўжалиги. Туман хўжалиги асо-сан, қ. х. га ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари ҳам фа-олият кўрсатади. Пахтачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, ғаллачилик, чорвачилик б-н шуғулланилади. «Миришкор» қўшма корхонаси, пахта то-залаш з-ди, кичик ва хусусий корхоналар, аксиядорлик жамиятлари ишлаб турибди. Қ. х. нинг йетакчи тармоғи — пахтачилик. Туманда 13 хўжаликда пахта йетиштирилади, ипакчилик билан шуғулланувчи ва сабзавот йетиштирувчи ширкат хўжаликлари хам бор. 315 фермер хўжалиги 3730 га йер майдонида фаолият кўрсатади. Шулардан 114 таси пахтачилик, 35 таси ғаллачилик, 47 таси сабзавотчилик, 78 таси боғдорчилик, 41 таси чорвачилик билан шуғулланади. Ушбу фермер хужаликларида 2316 киши ишлайди (2003).
2001/2002 ўқув йилида 42 умумий таълим мактабида 43 минг ўқувчи, 3 та қ. х., саноат ва махсус иқтисодий коллеж, махсус иқтисодий лицейларда 1700 дан ортиқ ўқувчи таълим олди. Болалар мусиқа мактаби бор. Туман маданият саройи қошида ашула ва рақс ансамбли, «Бўстон» фолклор етно-график ансамбли фаолият кўрсатмоқда. Тумандаги «Ёш техниклар» маскани жамоаси барча танловларда ғолиб чиққан. Туманда марказий кутубхона, унинг 35 та филиали, маданият саройи ва 12 та маданият уйлари мавжуд.
Марказий стадион (15 минг ўрин), ёпиқ теннис корти, 14 футбол, 17 баскетбол, 21 қўл тўпи, 85 волейбол майдони ва майдончалари, 30 спорт заллари ишлаб турибди. Жисмоний тарбия ва спорт б-н 42 мингдан зиёд киши мун-тазам шуғулланмоқда. Спорт сексиялари ва тўгаракларида 20 мингга яқин спортчи иштирок етмоқда. Наманган туманида туман марказий касалхонаси, юкумли касалликлар, 5 қишлоқ, 2 хусусий касалхоналар (630 ўрин) мавжуд. 1 ихтисослашган марказий поликлиника, 1 тиш даволаш поликлиникаси, 14 қишлоқ врачлик пункти, 30 фелдшер-акушерлик пункти, 15 дорихона бор. Тумандаги барча тиббий муассасаларда 170 врач, 883 ўрта тиббий ходим ишлайди. 1962-й. 10-июндан «Истиклол» туман газ. чикали (адади 5 минг).
Наманган туман ҳокимияти - тошбулоқ, ўзбекистон харитадасида ташкилотнинг жойлашуви иложи борича аниқ кўрсатилган, хато 100 метрдан ошмайди. Яқин атрофда бир нечта ташкилотлар жойлашган: енг яқин мўлжал: наманган тумани фҳдё бўлими (0.12 км), шунингдек наманган туманининг ички ишлар бошқармаси (0.2 км) ва тошбулоқ туман почтаси; тошбулоқ почтаси (0.21 км).
Манзил: 160600, Наманган тумани, Тошбулоқ шаҳарчаси, Мустақилликнинг 5-йиллиги кўчаси
Тел: 69 472-16-71; 69 472-14-62;
Факс, Е-маил: namvilhok@umail.uz
Иш вақти: Душанба-Шанба, 09:00 дан - 18:00 гача
Тушлик: 13:00 дан - 14:00 гача
Мўлжал: Тошбулоқ шаҳарчасига киргандан кейин иккинчи чорраҳанинг ўнг томонида.
