1-сентябрдан миграция хизматларида янги қулайликлар!
2026-08-28 13:30:00 / Пресс-релизлар

1-сентябрдан миграция хизматларида янги қулайликлар!
11 августда соат 17:32 да 📅 2026 йил 1 сентябрдан миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш тартибида фуқаролар учун янги қулайликлар жорий этилади.
🔹 Фуқаролар учун нималар ўзгаради?
✅ Айрим хизматлар бўйича электрон ариза топшириш имконияти кенгаяди;
✅ Давлат хизматларидан Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали фойдаланиш имкониятлари ошади;
✅ Ортиқча ҳужжатларни йиғиш ва идорама-идора юриш зарурати камаяди;
✅ Давлат органлари ўртасида электрон маълумот алмашинуви янада ривожлантирилади;
✅ Энг муҳими, фуқароларнинг вақти ва харажатлари тежалади.
📱 Шунингдек, my.gov.uz орқали миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги айрим хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имконияти мавжуд.
🔎 Асосий мақсад — давлат хизматларини фуқаролар учун янада тезкор, қулай ва шаффоф қилиш.
📌 Янги хизматлар ва уларни кўрсатиш тартиблари босқичма-босқич жорий этилади.
Наманган туман адлия бўлими давлат хизматлари
директори Машхура Исомидинова
