"Хавфсиз маҳалла — тинч ҳаёт гарови": Туманимиз аҳолисига жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан МУРОЖААТ
2026-07-24 10:30:00 / Пресс-релизлар

Ассалому алайкум, ҳурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!
Жорий йилда туман ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳурматли Президентимиз томонидан республикамиз ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бунда ички ишлар органлари олдига ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Азиз туманимиз фуқаролари!
Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш масаласи фақатгина давлат идораларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг вазифасидир. Агар ушбу масалаларга барчамиз бирдек эътиборли бўлсак, туман ҳудудида жамоат хавфсизлиги таъминланади, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратилади ва шу орқали олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Мурожаатнинг тўлиқ шакли (DOCX, 41,1 Кб)
