Наманган туманида темир йўл атрофларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди
2026-07-20 09:05:00 / Янгиликлар

Бугун эрта тонгдан...
Наманган туманида темир йўл атрофларини янада обод ва кўркам ҳолатга келтириш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Ушбу ишлар доирасида темир йўл атрофлари чиқиндилардан тозаланиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда, мавжуд яшил майдонлар парвариш қилиниб, санитария ва озодалик ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ободонлаштириш тадбирларида тегишли ташкилотлар ходимлари ҳамда масъул хизматлар фаол иштирок этиб, ҳудудларни янада чиройли ва шинам қиёфага келтириш йўлида ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилмоқдалар. Бу каби ишлар туманнинг санитария ҳолатини яхшилаш, экологик муҳитни соғломлаштириш ҳамда аҳоли учун янада қулай яшаш шароитини яратишга хизмат қилади.
Наманган туман ҳокимлиги Ахборот хизмати









