Наманган туман 2-сон техникумида 354 нафар битирувчига дипломлар тантанали топширилди
2026-07-07 10:30:00 / Янгиликлар

“Оқ йўл Сизга, битирувчилар!” тадбирида битирувчиларга дипломлар топширилди
Наманган туман 2-сон техникумида “Оқ йўл Сизга, битирувчилар!” шиори остида 2025–2026-ўқув йили битирувчиларига диплом топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, техникум директори Эркинжон Юсупов, битирувчи курс ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, устозлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар битирувчиларни муваффақиятли тамомлагани билан самимий табриклаб, уларга келгуси меҳнат ва таълим фаолиятида улкан ютуқлар, Ватан равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишларини тиладилар.
Жорий 2025–2026-ўқув йилида Наманган туман 2-сон техникумини 354 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади. Қувонарлиси, уларнинг 62 нафари имтиёзли дипломга сазовор бўлиб, аъло ўзлаштириши, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаол иштироки билан алоҳида эътироф этилди.
Тантанали маросимда битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, фаол ва иқтидорли ёшлар ҳамда уларнинг устозлари рағбатлантирилди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда, маданий чиқишлар ва эзгу тилаклар билан якунланди. Ушбу қувончли кун битирувчилар ҳаётидаги унутилмас саҳифалардан бири сифатида муҳрланди.










