🌿Судралувчи какрага қарши кураш — ҳосилдорликни сақлашнинг муҳим омили
2026-07-03 14:10:00 / Пресс-релизлар

СУДРAЛУВCҲИ КAКРA
Судралувчи какранинг пояси шохланган бўлиб, унинг баландлиги 20 сантиметрдан 40 сантиметргача тик ўсади. Илдизи ўқ илдизли, яхши ривожланган. Ўсимликнинг гуллаши ва мева ҳосил қилиши май, июн ойларидан бошланиб, уруғи июл ойларида пишиб йетилади. У 30-80 минг дона уруғ ҳосил қилиб, уруғи, илдиз бачкилари ва илдизпояларидан кўпаяди.
Бу бегона ўт йенгил ва оғир лойли тупроқларда яхши ўсади, тупроқ шўрланишига чидай олади. Қурғоқчилик иқлим ва ёғин миқдори 200-375 миллиметрни ташкил етувчи ярим чўл минтақаларида ҳам ривожланаверади. Екинларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини, паст-текисликлардан иборат йерларнинг маҳсулдорлигини пасайтиради. Уруғ билан ифлосланган дон қайта ишланганда, аччиқ таъмли бўлиб қолади. Мазкур ўсимликда кўплаб алколоидлар тўпланиб, у билан озиқланган ҳайвонларда заҳарланиш юзага келади. Какра аралашган пичан айниқса, отлар учун хавфлидир. Сигир сутининг таъмини ҳам кескин бузади.Судралувчи какра тупроқдаги сув ва унда ериган минерал моддаларни яхши ўзлаштиради. Озуқа моддаларни тупроқдан маданий ўсимликларга нисбатан 2-5 марта кўпроқ сўриб олади. Бундан ташқари, ўзидан бошқа ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатиб (секинлаштириб) қўювчи модда ҳам ажратиб чиқаради.
Янги тоза йерларнинг судралувчи какра билан ифлосланмаслиги учун қишлоқ хўжалиги екинларини екишда тоза екиш материалларидан фойдаланиш ва далаларга яхши чириган гўнгни келтириш катта аҳамиятга ега. Одатда беда, буғдой, арпа, сули ва тариқ каби кенг тарқалган екинлар уруғлари судралувчи какра уруғлари билан кучли ифлосланган бўлади. Улар турли дон тозаловчи машиналар (шу жумладан електромагнит)да тозалашдан ўтказилади. Ишлов берилмайдиган йерларда судралувчи какра ўчоқларини гуллашга йўл қўймаган ҳолда мунтазам ўриб туриш тавсия етилади. Бу еса ўсимлик саватчаларининг ериган қор ва ёмғир сувлари билан тоза майдонларга тарқалиб кетишининг олдини олади.Далаларни ушбу бегона ўтдан тозалашда тупроққа сифатли ишлов бериш, алмашлаб екиш қоидаларига қатъий амал қилиш, екинларни парваришлашда карантин ўсимликнинг қайта кўпайишига барҳам берувчи тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш сингари агротехник чоралар муҳим аҳамият касб етади.
Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси
Наманган туман инеспектори: А.Егамбердиев
