Фермер масъулияти — эл фаровонлиги гарови
2026-07-03 09:10:00 / Янгиликлар

ЕРНИ ҚАДРЛАНГ ВА МАЖБУРИЯТНИ УНУТМАНГ
Наманган туман фермерлари кенгаши раёсатининг фермерларга
МУРОЖААТИ
Ҳурматли фермерлар!
Мамлакатимизда фермерларга давлатимиз томонидан яратилган имтиёз, субсидия ва имкониятлар йилдан йилга кўпаймоқда. Айниқса, шу йилда буғдой етиштириш юзасидан Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукуматнинг тегишли чора-тадбирлари Сиз фермерларга, ғалладан юқори ҳосил олишга замин яратилди.
Азиз фермерлар!
Халқимизнинг фаровон ҳаёти, дастурхонимиз тўкинлиги, бозорларимизда нон ва нон маҳсулотлари етарли ҳамда нархлар барқарор бўлиши, кўп жиҳатдан Сизнинг бугунги меҳнатингиз, ғалла ўрим-йиғимини ўз вақтида якунлашингиз ҳамда давлат захирасига сотишингизга боғлиқлигини унутманг.
Юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида барчангизни давлат ресурси, вақтинчалик сақлаш ва уруғлик бўйича мажбуриятларингизни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга чақирамиз.
Наманган туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзолари
Мурожаатни тўлиқ матни (DOCX, 17Kb)
