“Етти булоқ” боғи замонавий қиёфа сари: қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда
2026-07-02 09:00:00 / Янгиликлар
Наманган туманидаги “Етти булоқ” истироҳат боғида инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни замонавий кўринишга келтириш ишлари изчил давом этмоқда. Туман ҳокими Садритдин Мўминов қурилиш жараёнлари билан танишиб, боғни аҳоли учун янада қулай ва замонавий дам олиш масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга баҳо берди.

“Етти булоқ” боғи янгича қиёфа касб этмоқда!
Наманган туманидаги “Етти булоқ” истироҳат боғида қурилиш ишлари давом этмоқда. Бугун туман ҳокими Садритдин Мўминов мутасаддилар билан бирга ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу боғ 4,7 гектар майдонни эгаллайди Электр тармоқлари тортилган Ичимлик суви билан таъминланган
Ҳозирда ҳудудни замонавий кўринишга келтириш ва инфратузилмани янада ривожлантириш ишлари бошланган.
Яқин кунларда бу ер аҳоли учун янада қулай ва гўзал дам олиш масканига айланади!
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати.










