vacancy.gov.uz платформасида ҲР бўлинмалари учун янги функсиялар ишга туширилди
2026-06-30 11:10:00 / Янгиликлар
Давлат идоралари ҲР бўлинмалари учун ваcанcй.гов.уз платформасида ишлаш янада осонлашди
Давлат фуқаролик хизматида вакант лавозимларни бошқариш ва танлов жараёнларини янада шаффоф, тезкор ҳамда самарали ташкил етиш мақсадида ваcанcй.гов.уз платформасида инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари (ҲР) учун янги функсионал имкониятлар жорий етилди.
Ендиликда давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар хизмати ҳамда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришга масъул ходимлари учун зарур бўлган барча маълумотлар ягона, замонавий ва фойдаланишга қулай интерфейсда жамланди.
Янги тизим қандай имкониятларни яратади?
⚫️Марказлашган мониторинг – давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфдаги ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳолатини ягона електрон тизим орқали кузатиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилди.
⚫️Реал вақт режимида назорат – вакансияларни еълон қилиш жараёни, танлов босқичлари ва белгиланган муддатларга риоя етилиши онлайн тарзда назорат қилинади.
⚫️Тезкор огоҳлантириш тизими – муддати якунланган, якунланишига 3 кундан кам вақт қолган ёки ҳали еълон қилинмаган вакансиялар ҳақида автоматик ахборот олиш имконияти мавжуд.
⚫️Жараённи босқичма-босқич кузатиш – ариза қабул қилишдан тортиб, малакасини баҳолаш, тест синовлари ва суҳбат босқичларигача бўлган жараёнларни таҳлил қилиш мумкин.
⚫️Қоғозбозликни қисқартириш – қўшимча ҳисоботлар тайёрлаш зарурати камайиб, барча зарур маълумотларни ягона електрон платформа орқали тез ва осон олиш имконияти яратилди.
Янги имкониятлар қандай натижа беради?
Янги функсионал имкониятлар вакансияларни бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, кадрлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва инсон ресурсларини стратегик бошқаришга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур янгиликлар аниқ таҳлилларга таянган ҳолда тезкор ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга ёрдам беради.

