Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг VII чақириқ 21-сессияси бўлиб ўтди
2026-06-04 10:55:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг еттинчи чақириқ
21-сессияси бўлиб ўтди
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
-“Аёллар дафтари”нинг Еттинчи босқичига киритилган 5 687 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 21-майдаги ПҚ–196-сон қарорини туманда ижросини таъминлаш ҳамда “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида.
-Наманган туманида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, ёшлар фестивални ўтказиш ҳамда ютуқларга эришган иқтидорли ёшларни ва ёшлар сиёсати соҳасида фаолият олиб бораётган фидоий ходимларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан маблағ йўналтириш тўғрисида.
-Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи томонидан “Наманган туманида фаолият олиб борувчи давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифати, болаларни таълим муассасаларига қамрови, мавжуд моддий-техник базасини холати ҳамда болалар учун соғлом овқатлантиришни ташкил этишни аҳволи тўғрисида” ги ахбороти ҳақида.
-Менинг боғим лойиҳаси доирасида Наманган тумани “Анжирзор” маҳалласи ҳудудида “Яшил боғ” ташкил этиш тўғрисида.
-“Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси доирасида Наманган туманида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг таклифлари тўғрисида.
Сессия якунида бошқа қарор лойихалари ҳам мухокама қилинди ва масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати










