“Мирзавой Холтўрабой” масжидида янги таҳоратхона қурилади
2026-05-26 16:25:00 / Янгиликлар

Наманган туманидаги масжидда таҳоратхона янгидан қурилади
Муҳтарам Президентимиз ташаббус ва топшириқларига асосан муқаддас Қурбон ҳайити байрами муносабати билан “Вақф” жамоат фонди томонидан хайрли ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Базаров, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи Иброхим Ходжиев ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилояти бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев Наманган тумани Кичик Қурама маҳалласида жойлашган “Мирзавой Холтўрабой” жомеъ масжидида бўлиб, таҳоратхона қурилиши лойиҳаси билан танишдилар.
Ташриф давомида қурилиш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда амалга ошириш, масжидга келувчилар учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртдошларимизга муносиб шароит яратиш, муқаддас қадамжолар ободлигини таъминлаш ҳамда аҳолига қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати.









