Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ёрдамлари етказилмоқда
2026-05-25 17:35:00 / Янгиликлар

Наманган туманида Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Қурбон ҳайити муносабати билан Наманган туманида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайр-саховат тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 майдаги ПҚ–196-сонли қарори асосида туман ҳокимлиги ва Вақф хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Давлат таъминотидаги” фуқаролар ҳамда “Ёлғиз кексалар” учун 1205 та озиқ-овқат тўплами тайёрланди.
Айни кунларда ушбу ёрдамлар маҳаллалар орқали ўз эгаларига етказилмоқда. Байрам арафасида кўрсатилаётган бундай меҳр ва эътибор кексалар ҳамда кам таъминланган оилалар қалбида мамнуният уйғотмоқда.
Бу каби эзгу ишлар юртимизда инсон қадри ва халқ манфаати устувор эканининг яна бир амалий ифодасидир.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.









