Туманда жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар
2026-05-25 12:30:00 / Пресс-релизлар
Туман ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни сақлаш борасида олиб борилган чора-тадбирлар юзасидан туман ички ишлар бўлими раҳбариятининг аҳолига мурожаати.

Ассалому алейкум Ҳурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!
Жорий йилда, туман ҳудудида жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча-чора тадбирлар кўрилди.
Ҳурматли Президентимиз томониларидан республикамиз ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бунда ички ишлар органлари олдига ҳам аниқ вазифаларни белгилаб берганлар.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,
Бугунги кунда туман ҳудудидаги жиноятчилик аҳволи, уни олдини олиш, кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича қичқача ахборот берсам.
Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар -32,6 фоизга (43 тадан 29 тага -14 та) камайган,
-маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса -11,1 фоизга (18 тадан 17 тага, -1 та) камайган.
-аниқланадиган жиноятлар +40,6 фоизга (32 тадан
45 тага, +13 та) кўп аниқланиб, жиноят содир этиб юрган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланди.
Туманимиздаги 50 та маҳаллалардан 36 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади, 2 та маҳалла қизил тоифага киритилди, 6 та маҳалла сариқ тоифага киритилди.
Мурожаатни тўлиқ шакли (docx - 39.8 Kb)
Эътиборингиз учун раҳмат.
